Танзила Норбоева Беларусга борди 

Жамият

image

Беларусь Миллий Ассамблеяси Кенгаши таклифига биноан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Минскка борди. Бу ҳақда “Белта” хабар берди

Манбага кўра, Минск миллий аэропортида Танзила Норбоева бошчилигидаги делегацияни Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова кутиб олган. 

Ташриф мобайнида Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Форум доирасида “Тадбиркорликдаги аёллар – Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусида ялпи мажлис, кўргазмалар ва олтита тематик секция йиғилишлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирларда Ўзбекистон томонидан саноат корхоналари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, маданий-гуманитар, шунингдек, туризм ва транспорт компаниялари вакиллари иштирок этадилар.

Форум якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар, шу жумладан тижорий келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Олий Мажлис Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг