Танзила Норбоева АҚШ вице-президенти билан учрашади
Жамият
−
08 Июнь 2021
4973Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер билан учрашди. Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камола Харрис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Хабар берилишича, мулоқотда бўлажак учрашув кун тартиби хусусида фикр алмашилгани баробарида гендер тенгликни рағбатлантириш, шунингдек, Афғонистондаги аёллар, жумладан, хотин-қизлар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш икки мамлакат парламентлари юқори палаталарининг раҳбарлари ўртасидаги бўлғуси музокараларнинг асосий мавзусига айланиши қайд этилган.
“Америка томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлаш ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат бошқарувининг барча тармоқларида қарор қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирок этишлари ҳолатини мамнуният билан кутиб олди. Шунингдек, Оқ уй вакили Ўзбекистоннинг хотин-қизлар салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, уларга сифатли таълим бериш, аёлларнинг ишбилармонлик фаолияти учун зарур бўлган рағбат, шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги камситиш ёки зўравонликнинг олдини олиш борасидаги устувор вазифаларини олқишлашини билдирди”, дейилади хабарда.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон уч томонлама аёллар бизнес-форумини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, учрашувда Оқ уйнинг COVID-19 га қарши курашиш мақсадида бошқа мамлакатларни 80 миллионга яқин AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Johnson & Johnson перепаратлари билан таъминлаш режаси доирасида Ўзбекистонга ҳам вакцина ажратилиши билан боғлиқ масала муҳокама этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь