Танзанияда самолёт ҳалокати қурбонлари сони 19 кишига етди

Олам

image

Танзанияда йўловчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” мамлакат Бош вазири Қосим Мажаливага таяниб хабар бермоқда.

“Tanzania Business Insight” компанияси дастлаб самолёт бортида 53 киши бўлганини маълум қилган. Кейинроқ аниқлик киритилишича, у ерда икки учувчи, иккита стюардесса ва 39 нафар йўловчи – жами 43 киши бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса ёғингарчилик ва ёмон об-ҳаво туфайли содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, самолёт 100 м баландликда бўлганида кўлга қулай бошлаган.

Ҳалокатдан сўнг ёмғир тўхтаб, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган.

BBC'нинг гувоҳларга таяниб хабар беришича, самолёт сувга тушганидан сўнг маҳаллий балиқчилар унга сузиб борган ва очиқ орқа люк орқали баъзи йўловчиларни қутқаришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Букоба (Танзания) шаҳрининг аэропортига қўнмоқчи бўлган йўловчи самолёти Виктория кўлига қулаб тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг