Танишини 6 марта пичоқлаган нонвой 10 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
09 Январь 2023
7818Тошкентдаги новвойхоналардан бирида танишига олти марта пичоқ урган шахс 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа тўрт ой аввал Яшнобод туманидаги новвойхоналардан бирида содир бўлган. Самарқанд вилоятидан пойтахтдаги новвойхонага ишлаш мақсадида келган фуқаро ва унинг таниши спиртли ичимликлар истеъмол қилган.
Шундан сўнг улар ўртасида ўзаро можаро келиб чиққан. Юзага келган жанжал вақтида нонвойнинг таниши унинг ота-онасини ҳақоратлай бошлаган. Сўнгра нонвой ошхона пичоғини қўлига олиб, танишига қарата олти марта пичоқ урган.
Жабрланувчининг ҳаёти эса тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан сақлаб қолинган.
Жорий йилнинг 7 январида Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур фуқаронинг иши кўриб чиқилиб, у Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (одамга суиқасд қилиш) билан айбдор деб топилган. Шунингдек, унга нисбатан 10 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь