Танишинг: Осиё чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик боксчилар таркиби
Жамият
−
02 Апрель 2019
7709Жорий йилнинг 16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнтадан (эркаклар – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 кг), (аёллар – 48, 51, 54, 57, 60, 64, 69, 75, 81, +81кг ) вазн тоифасида ўтказилади.
Қитъа биринчилигига Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда йўл олади:
Эркаклар:
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов
Аёллар:
- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова
- 81 кг: Эъзоза Мелиева
Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди.
LiveБарчаси