79 яшар отахон аввал калтакланди, сўнг узугидан маҳрум бўлди

Жамият

image

Tошкент шаҳар Юнусобод туманидаги яшовчи 79 ёшли отахон ўз уйида дўппосланди. Камига номаълум шахс унинг 1 миллион сўмлик тилла узугини ҳам талон-тарож қилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 18 ноябрь куни содир бўлган. Шу куни соат 15:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Tошкент шаҳар Юнусобод тумани 7-мавзе 14-уй 21-хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон эгаси 79 ёшли T.M.ни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, T.M.нинг чап қўл номсиз бармоғида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик тилла узугини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Бирламчи тиббий маълумотномага кўра, кекса отахонгага “бурун соҳаси тепа юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Mазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 34 ёшли И.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 25 ноябрь куни процессуал тартибда ушланиб, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган, ҳамда ҳолат бўйича сўроқ қилинган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

талон-тарож узуг

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг