Талабалигимда темир йўлда юк ташиганман – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин талабалик йилларида темир йўлда юк ташигани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳақда у “Россия – имкониятлар мамлакати” автоном нотижорат ташкилоти кузатув кенгаши йиғилишида гапирди. 

Қайд этилишича, Президент билан учрашувда “Россия етакчилари” бошқарувчилар танловида ғолиб бўлган ва Украина урушига кўнгилли сифатида борган Илья Штокман ҳам қатнашган. У 1998 йилда мамлакатни қандай қилиб тарк этгани ва чет элда новвойхона ишчисидан йирик IT-компаниясининг лойиҳа менежери даражасигача чиққани ҳақида айтиб берган. Бунга жавобан Путин ўзи талабалик йилларида темир йўлда юк ташиганини эслаган. 

“Новвойхона ёмон эмас... Мен талаба бўлганимда ярим кунлик ишлардим. Темир йўл вокзалида юк ортардик. Ростини айтсам, бу иш менга ёқмасди”, дейди Россия раҳбари. 

Маълумот учун, Владимир Путин оилада уч фарзанднинг энг кичиги бўлган. Унинг онаси заводда ишлаган бўлса, отаси сувости флотида хизмат қилган. Путин 1970 йилдан 1975 йилга қадар Андрей Жданов номидаги Ленинград давлат университети (ҳозирги Санкт-Петербург давлат университети)нинг ҳуқуқ факультетида ўқиган. 

Путин жамоатчилик билан учрашувларида кўп бора ўтган ҳаёти ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашган. Жумладан, у 30 йил давомида лифтсиз уйда яшагани, тез-тез кекса қўшнисини бешинчи қаватга кўтариб чиққани ҳақида ҳикоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг