Талабаларнинг қишки таътили муддати ўзгариши кутиляпти
Жамият
−
12 Ноябрь 2019
8259Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги декабрь ойида мамлакатда катта сиёсий тадбир – парламент сайлови ўтказилиши муносабати билан Олий таълим муассасаларида таълим олувчи талабаларнинг қишки таътили муддати ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.
“Жорий йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача деб белгиланиши кутилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, одатда талабаларнинг қишки таътили 28 декабрдан 11 январгача этиб белгиланарди.