Талабалар учун якуний имтиҳонлар қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
10 Декабрь 2025 15909 1 дақиқа
Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларининг талабалари учун якуний имтиҳонлар 2026 йилнинг 12 январь кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан жорий йилнинг 5 декабрь куни қабул қилинган “Барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш тўғрисида”ги буйруғида сўз боради.
Унга кўра, барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат, хорижий) қишки таътил даври жорий йилнинг 28 декабридан 2026 йил 10 январга (шу кун ҳам) қадар давом этади.
Шунингдек, 2025-2026 ўқув йили кузги семестри ўқув жараёнини давом эттириш ва фанлардан ўтказиладиган назоратларни белгиланган график асосида 2026 йилнинг 12 январидан ташкил этилиши кўзда тутилган.
Вазир ўз буйруғида олий таълим ташкилотларининг ректорларига (директор) талабаларга 2025-2026 ўқув йили кузги семестри якуни бўйича ўтказиладиган якуний назорат ишлари билан боғлиқ барча маълумотларни етказишни буюрган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025