Талабалар рейтинг дафтари бекор қилинади
Жамият
−
18 Декабрь 2020
7647Кейинги ўқув йилидан Ўзбекистондаги 46 та олий таълим муассасасида талабаларнинг рейтинг дафтарчаси ва гуруҳ журнали бекор қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Алишер Абдуллаев матбуот анжумани вақтида айтиб ўтди.
“2020-2021 йилги ўқув йилидан 46 та таълим муассасаси крдеит-модул тизимига ўтди. Бу тизимга ўтган ОТМда кейинги ўқув йилидан рейтинг дафтари ва гуруҳ журнали бекор қилинади”, дейди Алишер Абдуллаев.
Унинг қайд этишича, бу шаффофлик ва талабалар, профессор-устозлар учун катта имкониятлар яратади.
Шунингдек, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат Ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали ташкил этилади ҳамда Гулистон давлат университетида Ахборот технологиялари факультети очилади.
LiveБарчаси