“Таксичилик” қилиш учун имконият кенгайтирилиши мумкин

Жамият

image

“UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллаш бўйича таклифлар киритади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. 

Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:

•  юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш тартибини ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказишни жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш;

•  жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат дастури Такси

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг