Тахиатош ИЭСдаги носозлик бўйича вазирлик маълумот берди

Жамият

−

image

Бугун, 19 июль куни Энергетика вазирлиги Тахиатош ИЭС АЖда содир бўлган технологик нуқсонлар тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг18 июль куни соат 10:43 да Тахиатош ИЭС АЖнинг 8-энергоблоки технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчган. Орадан 12 сония ўтгандан сўнг, 7-энергоблок ва 1-турбоагрегат хам технологик ҳимоя тизими ишдан чиқиши натижасида ўчган.

Натижада юкланиш ошиб кетиши ҳамда линияларнинг технологик ҳимоя тизимининг селектив ишламаганлиги оқибатида 7-блок ва 1-турбоагрегатни ҳимоя тизимини ишлашдан тўхтаган.

“3-турбоагрегат 72 мегаватт кувват билан ишлаб турди. Соат 10:59 да ўтганда 1-турбоагрегат қайта ишга туширилди.

Соат 15:15 да 7-блок ҳамда 23-, 15-, 8-блок ишга туширилди. Авария ҳолати содир бўлгани йук. Бу холатни технологик ўчиш деб бахолаш мумкин. Соат 24:00 да станциянинг иш режими  тўлиқ тикланди. Қисқа муддатли узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик маълумотида.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг