ТАҚИ ва СамДАҚИ энди вазирликка молиявий қарам бўлмайди
Жамият
−
06 Июль 2022
9456Тошкент ҳамда Самарқанд архитектура ва қурилиш институтлари фаолияти трансформация қилинади, уларга академик ва молиявий мустақиллик берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, энди:
• Самарқанд архитектура ва қурилиш институти урбанизация, архитектура, дизайн, маданий мерос объектини тиклаш;
• Тошкентдаги институт муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослашади.
Талабалар етакчи лойиҳа-қидирув институтлари ва қурилиш кластерларига бириктирилади.
Ушбу икки олийгоҳда 1 сентябрдан халқаро таълим дастурлари асосида ўқитишни йўлга қўйишга кўрсатма берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь