Таиландга борган ўзбекистонликлар коронавирус антирейтингида етакчи бўлди

Олам

image

Таиланд 2022 йилнинг 1 январидан 23 январигача коронавирус билан касалланган хорижлик сайёҳлар ҳақида маълум қилди. Ушбу антирейтингда Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Ташриф буюрувчилар умумий сонига кўра, 11,6 фоиз ўзбекистонликларда касаллик аниқланган.  

Энг кам касал бўлганлар Буюк Британиядан келган сайёҳлар бўлди — ташриф буюрувчилар умумий сонининг 1,18 фоизи. 

Туроператорларнинг фикрига кўра, тест ижобий бўлган тақдирда, уни қайта текшириш керак, бу эса қўшимча харажатлар билан боғлиқ. Пхукетдаги битта ПЗР тестнинг нархи 2000 - 4300 бат (60 доллардан 127 долларгача). Самуида нархлар бироз пастроқ — 2200 - 2990 бат (66 доллардан 88 долларгача). 

Агар иккинчи натижа ижобий бўлса, сайёҳлар карантинга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд коронавирус

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг