Таиланддаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар ҳам борми?

Жамият

image

Кеча, 28 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида 7,7 магнитудали зилзила юз берган ва бир неча бинолар қулаб тушганди. Ҳозирча кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Банкокдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

“Маҳаллий вақт билан соат 16:00 ҳолатига кўра, Бангкокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан 28 март куни Таиландда рўй берган кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, Бош консулхона Таиланднинг тегишли идоралари билан алоқада ва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Шунингдек, Таиланддаги ўзбекистонликлар агар ёрдам керак бўлса, +66 2 675 3995 телефон рақамига боғланиши мумкинлиги билдирилган.

Маълумот учун, Бангкок шаҳридаги зилзиладан кейин фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Бош вазир шошилинч умуммиллий огоҳлантириш эълон қилиб, аҳолини бугунги зилзиладан кейин 24 соат ичида содир бўлиши мумкин бўлган такрорий силкинишлардан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирди.

Зилзила таъсири Таиланддан ташқари Мьянма, Бангладеш, Лаос, Хитой ва Ҳиндистонда ҳам сезилган. Таиланд пойтахти Бангкокда қурилаётган 30 қаватли бино қулаб тушган. Вайроналар остида бир неча ўнлаб одамлар қолиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган, 101 киши бедарак йўқолган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мьянмада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 694 кишига етгани, 1670 киши жароҳатлангани, 68 киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Таиланд Бангкок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг