Таиландда ўзбекистонлик аёл меҳмонхона балконидан тушиб кетди
Олам
−
09 Декабрь
8287Жорий йилнинг 7 декабрь куни Таиланддаги Паттайя шаҳрида ўзбекистонлик аёл меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан қулаб тушди ва оқибатда оғир жароҳат олди. Бу ҳақда “The Pattaya News” хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан 12:30 да қутқарув марказига Жанубий Паттайядаги меҳмонхонада чет эллик аёл балкондан қулагани ҳақида хабар берилган. Қўнғироқ бўлгач, воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб келган. 25 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳушсиз ҳолда топилган, унинг боши жароҳатланган ва ўнг оёғи синган. Қутқарувчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатгандан сўнг, аёл зудлик билан маҳаллий шифохонага етказилган.
“Мен ўз вазифамни бажараётганда, баланд овозни эшитиб чўчиб кетдим. Кўча томонга қарасам бир аёл ҳушсиз ётибди. Мен дарҳол расмийларга хабар бердим”, деган меҳмонхона қўриқчиси.
Паттайя полицияси аёл 6-қаватда икки дўсти билан меҳмонхонада турганини аниқлаган. Офицерлар уларни сўроқ қилмоқчи бўлган, бироқ иккаласи ҳам маст ҳолатда бўлган. Полиция воқеа сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни тахминан соат 19:20 ларда 2008 йилда туғилган йигит Шайхонтоҳур туманида жойлашган собиқ “Чорсу” меҳмонхонасидан ўзини ташлаб вафот этганди.
LiveБарчаси