“Таги пуч иддаолар”: “Вақф” фонди ҳунармандларнинг устахонадан ҳайдалаётганига изоҳ берди
Жамият
−
25 Июнь 2019
6540Кеча, 24 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Вақф” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳридаги “Бароқхон” мадрасасидаги ҳунармандларни ҳайдаб чиқараётгани ҳақида усталар билан уюштирилган видео-суҳбат тарқалди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди ҳолатни ўрганиб чиққан. Қайд этилишича, Фонд ва “Бароқхон” мадрасасида ишлаётган ҳунармандлар ўртасидаги муносабатларга бирёқлама ёндашилган. Ушбу суҳбатга Фонд ходимлари ҳам, Маданий мерос инспекцияси мутахассислари ҳам жалб этилмаган.
“Вақф” хайрия жамоат фонди воқеа аслида қандай бўлгани ҳақида ўз версиясини маълум қилди.
“Бароқхон” мадрасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-ф-сонли Фармойишига мувофиқ, 2019 йил 13 июнда 6126/05-19-сонли шартнома асосида “Вақф” фондига бириктирилди. Шартноманинг 4.6-бандида “балансда сақловчи” Тошкент шаҳар Маданий мерос инспекцияси “Бароқхон” мадрасасини “Вақф” фондига топшириши алоҳида қайд этилган.
Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 20 июнь куни Маданий мерос инспекцияси томонидан мадраса хоналаридан норасмий фойдаланиб келаётган уста-ҳунармандларга 24 июнь кунига қадар барча хоналарни Инспекция ходимига топшириш бўйича расмий огоҳлантириш хатини йўлланган.
Эътиборли жиҳати шуки, мазкур жараёнларда “Вақф” фондининг бевосита иштироки мавжуд эмас. Шунингдек, барча ишлар қонуний тартиб-қоидалар асосида амалга оширилган.
Келгусида “Вақф” фонди “Бароқхон” мадрасасидан вақф мулки сифатида ва унинг асл мақсад-вазифаларига мос шаклда аҳолимиз учун зарур бўлган Қуръони Карим қироатини ўргатиш каби ўқув курсларни ташкил этиш ҳамда юртимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар, дунё тан олган муфтийлар, дин пешволарининг илмий меросларини намойиш қилиш режалаштирилган”, дейилади Фонд Матбуот хизмати баёнотида.
Бундан ташқари, Фонд мақсадларига мос тарзда ўқув курсларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига бепул ўқув курслари ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь