Тадқиқот: Франциянинг Россияга қарши уруши қандай якунланиши айтилди
Олам
−
12 Сентябрь 2021
34740Франция Россияга қарши урушгудек бўлса, узоқ вақт дош беролмайди. Бу ҳақда “Forbes” Американинг RAND таҳлилий маркази ҳисоботига таяниб, хабар берган.
Тадқиқот муаллифларига кўра, Францияда энг замонавий ҳарбий техникага эга кучли армия мавжуд. Улар энг янги самолётлар, яхши ўқитилган махсус кучлар ва ядровий қуролларга эга.
Бироқ, Франция Қуролли Кучлари ишончли эмас, чунки улар Россия билан узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш учун инсоний ресурс ва ўқ-дорилар захирасига эга эмас.
Ҳисоботда таъкидланишича, Россия кучли ва моҳир рақибдир. Франция Москва билан можаро юз берса, АҚШнинг кўмагисиз муваффақиятсизликка учрайди.