Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади
Жамият
−
15 Март
2794Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 14 март куни "Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади.
Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.
Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширади.
Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
LiveБарчаси