Тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим ҳокимлар вазифасидан озод қилинади – Шавкат Мирзиёев

Жамият 5214
image

Кеча, 19 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда тижорат банклари олдидаги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналарига келган мурожаатларнинг 55 фоизи банк кредитлари билан боғлиқлиги бу борадаги муаммолар кўламини кўрсатади. Шунингдек, банк хизматлари бўйича тадбиркорлар мурожаатлари Миллий банкда 10 фоиз, Микрокредитбанкда 11 фоиз, Агробанкда 13 фоиз ижобий ҳал қилинган, холос.

Президент банк фаолиятига мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига қараб баҳо берилишини алоҳида қайд этди.

Тижорат банклари кичик бизнес ривожида муҳим бўғин экани, ҳар бир тумандаги “ўсиш нуқталари”га маблағ йўналтириб, тадбиркор ва фуқароларни қўллаб-қувватлаши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ижросини ташкил этиш юзасидан ахборот берди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.1
t
×