Тадбиркор банк мансабдори билан кредит маблағларини ўзлаштирди

Жамият

image

Жиззахда тадбиркор солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ва банк мансабдори билан йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.

Текширув натижасида Арнасой туманида “A.Q.I.” МЧЖ раҳбари О.П. жами 3,2 млрд сўмлик савдодан тушган нақд пулларни назорат касса машинасига кирим қилмагани, жуда кўп миқдордаги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги, товарларни реализация қилишдан тушган 339,5 млн сўм тушумни яширгани ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро О.П. “M.A.X.” МЧЖ раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириб, тижорат банкининг минтақавий филиали мансабдор шахслари билан тил бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳақидаги кредит шартномасига сохта маълумотларни киритиб 200 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, фуқаро О.П. (1985 йилда туғилган) худди юқоридаги каби қилмиши яъни, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун суд ҳукми билан айбли деб топилганлиги (ЖКнинг 184 ва 189 моддалари) маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан “A.Q.I.” ҳамда “M.A.X.” МЧЖлари раҳбари 
О.П. ва тижорат банкининг Жиззах минтақавий филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах банк

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг