“Табибимнинг ўзи ҳам бемор”. Антикоррупция мансабдори пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
16981Фарғона вилоятида Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланган.
Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳар Мудофаа ишлари бўлимининг Сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, қуролли кучлар хизматчиси пора билан қўлга тушган эди.
LiveБарчаси