“Tабиатнинг бешинчи кучи” излари топилди

Олам

image

Дебресенедагиар академиясининг Ядро физикаси институти олимлари "табиатнинг бешинчи кучи" деб аталадиган яна бир зарра - Х17 кашф этилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Tаъкидланишича, тадқиқотчилар гелий атомларининг шаклланиши ва парчаланишини кузатилиш натижасида бозон мавжудлигини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Tажриба пайтида зарралар ғайриоддий 115 даража бурчак остида тарқалди. Буни физика қонунлари билан изоҳлаб бўлмайди.

Етакчи олим Aтилла Краснахоркаининг сўзларига кўра, унинг жамоаси иккинчи марта янги заррачани кузатишга муваффақ бўлди. Унга Х17 номини беришди, чунки унинг массаси тахминан 17 мегелектрон волтга (MеВ) тенгдир.
 
"Х17 бизнинг кўзга кўринадиган оламимизни қоронғу материя билан боғлайдиган заррача бўлиши мумкин", деди Краснахоркаи.

Tадқиқотчилар кейинги тажрибалар,уларга "табиатнинг бешинчи кучи" мавжудлиги учун барча далилларни топишга ёрдам беради деб умид қилишмоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made