Таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимидан озод этилди
Жамият
−
14 Февраль
6448Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ Ҳамидов Воҳид Собирович Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
Бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб сифатида келтирилган.
Маълумот учун, Воҳид Ҳамидов мазкур лавозимни 2023 йил июнь ойида эгаллаганди. Аввал у АОКАда масъул лавозимда ишлаган. Марказнинг ўзи эса Президентнинг 2023 йил апрелдаги қарори билан ташкил этилганди.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Республика маркази, жумладан:
- таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик
- мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.
LiveБарчаси