“Таълимдан Исломни суғуриб олдик. Пайғамбаримиз ҳадисини келтиришдан чўчидик” – Абдуқодир Тошқулов

Жамият

image

Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов олий таълим ва умуман таълим соҳасида коррупциянинг кўпайишига бу соҳадан Ислом таълимотларининг чиқариб ташланиши билан боғлади.

Абдуқодир Тошқулов олий таълим ва халқ таълими соҳасидаги адолатсизлик ҳамда коррупция ҳолатининг туб илдизларига доир фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз юз йил олий таълимдан ҳам, таълимдан ҳам Исломни суғуриб олдик. Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларини келтиришдан чўчидик. 

Мана кеча, (Олий Мажлис) Юқори палата раиси ва Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссия раиси мажлисда ҳадисдан иқтибос келтирдилар. Жиноят кодексининг 210 ва 211- моддалари санкциялари ҳам айни ҳадисдан олинган. Кодексда ҳам пора берган ва олган учун жазо тайинланган. Биз буларни ўрганмадик. Ислом маърифатини фақат имом гапирсин дедик. Дунёвий билим олганлар гапирса, унга бошқача қарадик. (Оқибатда) нима бўлди? 

Коррупция ҳақида гапирадиган бўлсак, олий таълимда нафақат коррупцияга йўл қўйилди, балки ёш, келажак авлодга коррупция ўргатилди. Адолатсизлик ўргатилди. Олий таълимдаги муаммолар...

Мана ҳозир бинолар кўрсатилди. Мен кечирим сўрайман, аждодларимиз ярмигача шўр босиб ётган мадрасаларда Қуръонни 9 ёшгача ёдлаган. Буларни тузатса бўлади. Агар чиройли бинолар билан алломалар чиқадиган бўлса, биласизми, ҳозир қанча Термизийлар, Бухорийлар чиқар эди?! 

Таълимнинг сифатига адолатсизлик сабаб. Биринчи курс талабаси биринчи семестерда яхши ўқийди, аммо семестер якунида адолатсизликни кўргач, 7 семестер ўқимайди. Нима учун, таниш-билиш, тамагирлик”, дея таъкидлади Термиз Давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов.


Мақола муаллифи

Теглар

таълим Абдуқодир Тошқулов

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг