Таълим муассасаларида ўқишлар яна онлайн бўладими? Вазирликлар жавоб берди
Жамият
−
20 Январь 2022
50849Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари ва мактабларда жорий йилнинг 24 январидан кейин онлайн таълим жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш учун QALAMPIR.UZ Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари Матбуот хизмати вакиллари билан боғланди.
Уларнинг таъкидлашича, тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз. Олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида узайтирилган қишки таътилдан сўнг, ўқиш онлайн таълимга ўтказилмайди. Чунки Махсус комиссиянинг қарорида жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, таълим муассасаларида ўқишлар онлайн бўлиши ҳақида ҳеч нима дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганди.
Шунингдек, талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
LiveБарчаси