Таълим муассасаларида психологик хизмат ташкил этилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори  қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, психологик хизматнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашишдир. 

Психологик хизмат ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 1-3 штат бирлигидан иборат таркибда ташкил этилади.

Психолог кадрлар сони бир нафардан ортиқ бўлганда улардан бирига психологик хизмат раҳбарлиги юкланади.

Таълим муассасаларида психолог кадрлар учун ҳафтасига 36 соатлик иш тартиби жорий этилади.

Қарор билан шунингдек, психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари психолог кадрлари ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари психолог кадрлари ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

Психолог кадрларнинг малака тоифалари бир таълим муассасасидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

Олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор психолог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Психологик хизмат Таълим муассасаси

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг