Таҳдид туфайли АҚШ базаларида хавфсизлик кучайтирилди – CNN
Олам
−
10 Июль
6678АҚШнинг Европадаги ҳарбий базалари июнь ойи охирида “Россия томонидан қўллаб-қувватланган тузилмалар” АҚШ ҳарбий контингентига қарши қўпорувчилик қилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот туфайли юқори шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда кеча, 9 июль куни масаладан хабардор манбаларга таяниб, CNN хабар берди.
Манбаларга кўра, сўнгги икки ҳафта ичида АҚШ разведкаси Россия “АҚШ базалари ва ҳарбий хизматчиларни прокси-ҳужумларни амалга ошириш имкониятлари сифатида кўриб чиқаётгани” ҳақида маълумот олган. Бу маълумот “қўшимча хавфсизлик протоколларини” талаб қилиш учун “етарли даражада ташвишли” деб ҳисобланган.
Маълумот учун, CNN телеканали 30 июнь куни ҳам АҚШнинг Европадаги қатор ҳарбий базалари шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар берган. Хусусан, АҚШнинг Европа қўмондонлиги (USEUCOM) штаб-квартираси жойлашган Штутгартдаги Америка базасида қуролли кучлар ҳимояси Чарли даражасига қадар кучайтирилган.
АҚШ армиясининг маълумотларига кўра, бу даража “террорчилик ҳужуми ёки ҳарбий ходимлар ёки иншоотларга ҳужум қилиш эҳтимолини кўрсатувчи разведка маълумотлари мавжуд бўлганда” қўлланилади.
Канал суҳбатдошларидан бири бу даражадаги таҳдид “камида 10 йил давомида” кузатилмаганини таъкидлади.
АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги ҳарбий базаларда хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига нима сабаб бўлганини тўғридан тўғри изоҳлашдан бош тортди. Бироқ USEUCOM вакили Дэн Дайнинг таъкидлашича, “ҳушёрликнинг кучайиши бирон бир таҳдид туфайли эмас, балки АҚШ кучларининг Европа театридаги хавфсизлигига потенциал таъсир кўрсатадиган омилларнинг комбинацияси билан боғлиқ”.
LiveБарчаси