Светлана Осипова Осиё ўйинлари бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 28 сентябрь куни Ханчжоу-2022 мусобақасининг 5-кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 30 тага етди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров маълум қилди. 

Қайд этилишича, таэквондо WТ бўйича ташкил этилган баҳсларда ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. У муросасиз кечган ярим финал жангида хитойлик Зеки Чжоуга имкониятни бой бериб қўйган.

Шунингдек, Владимир Свечников ўқ отиш дастурида делегация ҳисобига яна бир медални келтирди. У 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида бронза медалига сазовор бўлди.

Бу орқали Ўзбекистон делегацияси жами 30 медаль (6 та олтин, 10 та кумуш, 14 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 4-поғонасини банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари бронза Светлана Осипова Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг