“Сувнинг таъми муз билан”. Диққат, Ўзбекистонга онлайн таълим қайтмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда барча таълим муассасаларида дарслар онлайн шаклга ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ расмий манбаси хабар бермоқда. 

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, Республика махсус комиссиясига дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказиш таклифи билдирилган

Яқин кунларда Республика махсус комиссиясининг қарори чиқиши кутилмоқда ва унда таълимни онлайн шаклга ўтказиш ҳақидаги таклиф маъқулланиши эҳтимоли юқорилиги маълум қилинди.

Бироз аввал, QALAMPIR.UZ мазкур масалада Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан боғланган эди. Икки вазирлик ҳам таълимнинг онлайн шаклга ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганди. 

Шунингдек, талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2623

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг