Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди
3-саҳифа
−
15:16 510 1 дақиқа
“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда корхонанинг собиқ назоратчиси Ш.С. фуқаролардан 100 АҚШ доллари ва 17,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, у ушбу маблағлар эвазига фуқароларнинг сув истеъмоли бўйича қарздорлигини тўлаши керак бўлган. Бироқ пулларни қарздорликни қоплаш учун сарфламай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Нурота туманида фуқарони ҳамширалик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган тиббиёт ходими 1,5 минг доллар олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси