Сувайш каналини тўсиб қўйган баҳайбат кема илк бор жойидан қўзғалди
Олам
−
28 Март 2021
5214Аввал хабар берганимиздек, Европа ва Осиёни боғловчи Сувайш каналида улкан Ever Given контейнер кемаси саёзликка ўтириб қолди. Натижада тирбандлик ҳам юзага келди.
Сўнгги хабарларга кўра, 400 метрлик контейнер ташувчи кема атрофи тубини чуқурлаштириш бошлаганидан сўнг, 20 минг тоннадан ортиқ қум олиб ташлаган ва кема жойидан силжиган.
Ever Given’ни "озод қилиш" билан шуғулланаётган SMIT компанияси Сувайш канали орқали ўтиш йўли келаси ҳафтанинг бошида, аниқроғи 29 мартдан ўтиб очилишига умид қилмоқда. Айни вақтда каналга тиқилиб қолган кеманинг атрофини қумдан тозалаш ишлари давом этмоқда.
Агар яқин кунларда Сувайш канали очилмаса, Осиёдан йўлга чиққан кемалар Африка қитъасини айланиб ўтишига тўғри келади. Бу эса маҳсулотларнинг етказиб бериш вақтига таъсир қилади, транспорт харажатларини кўпайтиради ва бепул контейнерлар ҳамда контейнер ташувчи кемаларнинг етишмаслигига олиб келади. Айни вақтда каналга кириш учун навбатда 300 дан ортиқ кема йиғиллиб қолган.
Сувайш канали тўсиб қўйилгандан сўнг, Ever Given’нинг эгаси бўлган Япониянинг “Shohei Kisen” компанияси каналда ҳаракатнинг тўхтаб қолгани учун узр сўради. “Shohei Kisen” раҳбарлари компаниянинг штаб-квартирасидаги нутқи пайтида чуқур таъзим билан узрларини намойиш қилди.
Executives from the Japanese Company Shoei-Kisen 「正栄汽船」owner of the container ship stuck in the Suez Canal, apologized today at their headquarters in Imabari, Ehime. They eye tomorrow night as the day the vessel could be freed. (Photo Nikkei) pic.twitter.com/huUHBTobfT
— Japanese Politics & Elections🇯🇵🗾⛩️ (@Nihonpolitics) March 26, 2021
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь