Сув ва овқатсиз яшаш мумкинлигини даъво қилган ҳинд роҳиби вафот этди

Олам

image
Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасади тириклар ёнига жойлаштирилган – ОАВ north_east

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасади тириклар ёнига жойлаштирилган – ОАВ

Ҳиндистонлик роҳиб Праҳлад Жани 90 ёшида вафот этди. У сув ва овқатсиз яшаш мумкинлигини даъво қилган эди. Бу ҳақда “Fox News“ хабар берди.

Жанининг жасади Амбажи шаҳридаги ўзи қурган “ашрам“га келтирилди. У ерда унинг издошлари у билан хайрлашди. Унинг танаси мумуёланди.

Роҳиб 2000 йилларнинг бошларида жамоатчилик эътиборини жалб қилган. 2003 йилда ҳинд олимлари жамоаси уни икки ҳафта кузатдилар. Уларнинг сўзларига кўра, Жани бутун эксперимент давомида на дув на овқат еган. Ушбу тажриба кейинчалик, 2010 йилда ҳам худди шундай натижалар билан такрорланган.

Жани “осмон тирқишидан“ келган “ҳаёт эликсири“га эгалигини таъкидлаган.

“Ўша вақтда қандай тирик қолганини биз ҳали ҳам билмаймиз. Бу қандай ҳодиса эканлиги ҳалигача сир бўлиб қолмоқда. Бироқ, ушбу тадқиқот натижалари ҳеч қачон эълон қилинмаган ёки тақриз қилинмаган“, деган эди невролог Судхир Шаҳ 2010 йилдаги тажрибадан сўнг.

Танқидчиларнинг фикрича, тадқиқот давомида унга ванна қабул қилиб, оғзини чайқашга рухсат берилган. Шунингдек, Жани издошлар билан учрашиш ва “қуёш нурлари билан озиқланиш“ учун камерали жиҳозланган хоналарни тарк этишга ижозат берилган. Танқидчилар ушбу жараёнлар устидан жиддий назорат бўлмаганини айтишади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Ҳаёт эликсири

Баҳолаганлар

718

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг