Сув насосининг ичига наркотик яширган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида сув насосининг ичига қарийб 1 кг наркотикни яширган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган, 1994 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган фуқаро ушланиб, ундан хориждан юборилган сув насоси қурилмаси тегишли тартибда олиб қўйилган. Ушбу қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига 968 гр “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлган.

Шунингдек, мазкур фуқаро ижарада яшовчи Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги хонадондан ҳам наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган 2 та электрон торози, “зип” пакетлар ҳамда скотчлар олинган. Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ўз уйининг томорқасида жами 300 тупдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик ўсимликлари парвариши билан шуғулланиб келаётган икки шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

наркотик Альфа ПВП

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг