Сурхондарёга қўшни мамлакатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
3864Термиз туманида жойлашган “Термиз карго” логистика маркази ҳудудига киришда вилоятнинг қўшни мамлакатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.
Ҳужжатда белгиланшича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Термиз туманида жойлашган “Термиз карго” логистика маркази ҳудудига киришда вилоятнинг қўшни мамлакатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи турли хусусий клиникалар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, “Термиз карго” логистика маркази ҳудудида вилоятнинг қўшни мамлакатлари фуқаролари учун турли ихтисосликдаги касалликларга ташхис қўювчи ва даволовчи камида 10 та 5 қаватдан иборат замонавий клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш ва тиббиёт туризми ривожлантирилади.
Ўзбекистон фанлар акдемияси, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Сурхондарё вилоятида “Япония илмий-амалий” маркази ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
Шаҳноза Тўрамуротова