Сурхондарёдаги тарихий объектга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилди
3-саҳифа
−
23 Август 2023
3174Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган археологик ёдгорлик ҳудудида ғишт ишлаб чиқарилгани, тупроғи олиниб, молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Тадбирлар давомида Сурхондарё вилоятида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Жумладан, 2022-2023 йилларда:
- “М.” хусусий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар “Янгиариқ” маҳалласидаги VII асрга оид “Жартепа” археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд сўмлик;
- фуқаро Э.М. ва бошқалар “Катта Совур” маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид “Қоровултепа” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн сўмлик;
- фуқаро Т.Т. ва бошқалар “Соуртепа” маҳалласидаги I-V асрларга оид “Савуртепа 2» археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган Хўжа Равшан обидаси ҳудудидан археологик топилма ва тупроқ қатламлари аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь