Сурхондарёдаги портлашда кўчмас мулкка қанча зарар етгани маълум бўлди

Жамият

image

2021 йилнинг 7 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида содир бўлган портлаш оқибатида 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган. Бу ҳақда бугун, 8 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров маълум қилди.

Ўлмас Музаффаровга кўра, ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган, 9 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган. Талофат кўрган биноларнинг 25 таси яроқсиз деб топилган, шундан 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, уйлари таъмирлаб берилмоқда.

“140 та турар жойга, яъни, 76 та ҳовли уйлари, 5 та кўп қаватли уйларнинг 64 та хонадони, 86 та нотурар жойлар, умумий ҳисобда 226 та иморатга зиён етган. Талофат кўрган 25 та бино, жумладан, 13 та турар ва 12 та нотурар жой яроқсиз ҳолга келган”, деди полковник.

Таъкидланишича, мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатида етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилган. Унга кўра, 226 та кўчмас мулк объектларига етказилган зарар миқдори 22,6 млрд сўмга баҳоланган. Шундан мажмуага етказилган зарар миқдори 14,4 млрд сўмни ташкил этган.

“Етказилган зарарни қоплаш ишлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда”, деди маъсул.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё портлаш Денов

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг