Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲда икки нафар 21 яшар йигит вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 октябрь куни соат 11:10 ларда, Сурхондарё вилоятида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда икки киши қурбон бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Оқтепа” махалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1603-километрида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз Nexia русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Жарқўрғон-Термиз” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.

Натижада, Nexia  русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси 1999 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

551

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг