Сурхондарёдаги академик лицейда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятидаги академик лицей қозонхонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда 2 нафар шахс вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Бугун, 16 январь куни соат 11:30 да Термиз давлат университети қошидаги академик лицейи биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада портлаш содир бўлди. Портлашга ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши оқибатида ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетиши сабаб бўлган.

Портлашда шу яқин атрофда фаолият олиб бораётган икки нафар ходим зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир ходим тан жароҳати олгани сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made