Сурхондарёда юк автомобили билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Сурхондарё вилоятида юк автомобили ва Nexia иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 10:30 атрофида вилоятнинг Денов тумани ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1484-километрида содир бўлган. Тожикистон республикаси Душанбе шаҳрида яшовчи ҳайдовчи юк машинасида Сариосиё-Термиз йўналишида ҳаракатланиб бораётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойида вавот этган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни Сурхондарё вилоятида Nexia русумли автомобиль бетон тўсиққа урилган, ҳайдовчи шифохонада вафот этганди. Октябрь ойининг бошида эса ушбу вилоятда бошқарувни йўқотган Nexia русумли автомобиль йўл четига чиқиб, чуқурликка ағдарилиб кетганди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи вафот этган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг