Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли автомашинада ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
08 Июнь
7273Кеча, 7 июнь куни Сурхондарё вилоятида иккита Nexia тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса соат 17:00 да содир бўлган. Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг томонида тўхтаб, чапга бурилиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган Nexia-2 русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Nexia-2 русумли автомашина ёниб кетган, бироқ ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Иккала автомобиль йўловчилари орасида жабрланганлар йўқ.
“Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларини автомобиль йўлларида йўл белгилари ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради”, дейилади хабар сўнггида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь