Сурхондарёда ЙПХ ходими “тез ёрдам”ни ўтказмади. ЙҲХББ ҳолатга изоҳ берди
Жамият
−
21 Июнь 2021
20187Ижтимоий тармоқда Йўл-патруль хизмати ходими тез тиббий ёрдам автомобилини сабабсиз ўтказмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида “Ёшлар фестивали” ўтказилганлиги муносабати билан ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилиб, айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими Термиз шаҳар, Навбаҳор кўчасида тез тиббий ёрдам автомобилини ўтказмаганлиги акс этган ҳолат ушбу тадбир вақтида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.