Сурхондарёда ёш боласини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлган отага жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
31 Январь
7121Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ота ёш боласини уриб, унга шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилиб, воқеа Термиз шаҳрида содир бўлгани ҳамда зўравон отага нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган. Бунга боланинг ҳар куни дўконга олиб боришини ҳамда турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўрагани сабаб қилиб келтирилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланди", дейилади ушбу хабарда.
LiveБарчаси