Сурхондарёда ёнилғи тўла цистерна портлади
Жамият
−
29 Июль 2020
10584Кеча, 28 июль куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ёнилғи бўлган цистерна портлади. Бу ҳақд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса соат 22:00 ларда маҳаллий корхоналардан бирига қарашли омборда юз берган. 1981 йилда туғилган пайвандловчи ичи ёнилғига тўла 10 тонналик цистернани пайвандлашга уринган. Техника хавфсизлигининг бузилиши портлашга сабаб бўлган.
Натижада фуқаро К.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг ёнида турган П.К. эса куйиш жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
Портлаш натижасида атрофга ёйилган олов цистерна яқинига қўйилган Isuzu юк машинасига ҳам зарар етказган.
Воқеадан бир неча дақиқа ўтиб ҳодиса жойига Сурхондарё вилоят ФВБнинг ўт ўчириш ва қутқарув экипажи етиб бориб, алангани ўчирган.
LiveБарчаси