Сурхондарёда ЙҲХБ ходими хизмат машинасида ЙТҲга учради

3-саҳифа 16708
image

Кеча, 19 март куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида ИИБ ЙҲХБ ходими хизмат машинасида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса соат 16:00 лардаБандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида юз берди. Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.Кенжаев Lacetti русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўоқтиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 969
Рейтинг: 3
Теглар
t
×