Сурхондарёда сув таъминоти ишчиларининг маоши берилмаётгани ростми? Изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖнинг Бойсун туман бўлими ходимларига маош берилмаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолатга “Ўзсувтаъминот” АЖ расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, бугунги кунда вилоят бўйича ичимлик ва оқава сувдан дебитор қарздорлик 55 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Шундан аҳоли қарздорлиги 52 млрд 247 миллион сўмни, юридик ва бюджет ташкилотлар қарздорлиги 2  млрд 800 млн сўмни ташкил қилади. Бу эса жамият ишчи ходимларининг 22 ойлик иш ҳаққи фондига ёки 12 ойлик сув истеъмолига тенг дегани.

Истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида амалга оширмагани боис ташкилот ходимларига ойлик маош тўловларида кечикиш юзага келмоқда ва ушбу тўловларни амалга ошириш учун кредит маблағлари жалб қилинмоқда.

Жорий йилнинг 25 апрелига қадар тизимда фаолият юритаётган ходимлар маоши 1 апрел ҳолатига тўлиқ тўлаб бериш чоралари кўрилаётгани айтилган.

“Шу ўринда Сурхондарё вилоятида жойлашган юридик ташкилот ва фуқароларимиздан ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Ўзсувтаъминот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг