Сурхондарёда Nexia “автозак” билан тўқнашди. Икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда кеча, 19 январь куни Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Маълумотга кўра, ЙТҲ кеча соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлган. 

1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia'ни бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” "автозак"ининг йўналишига чиқиб кетиб, машина билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia уриб кетган 1982 йилда туғилган пиёда оғир тан жароҳатлари сабабли туман шифохонасига ётқизилган. Мазкур автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё "автозак"

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг