Сурхондарёда наркосавдогарлар 42 кг наркотик билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
08:12 868 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида қарийб 42 килограмм наркотик мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келган, Денов туманида яшовчи, 1977 й.т. шахс бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина мазкур туман ҳудудида тўхтатилиб, текширилган. Натижада, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 43 дона ўрамда жами 41 кг 904 грамм “опий“ моддаси яширилганлиги маълум бўлган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу наркотикни олиб кетиш учун келган вақтида 1960 ва 1983 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган деновлик ва сариосиёлик 2 нафар фуқаро ушланган.
Тезкор тадбирнинг кейинги босқичида эса қўшни давлатдан олиб келинган наркотик моддалар буюртмачиси ҳисобланган – 1978 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, Сариосиё туманида яшовчи шахс ҳам қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳозирда наркосавдогарларнинг барчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан Ўзбекистонга келган 41 ёшли шахснинг юк машинасидан 48,5 кг наркотик топилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь