Сурхондарёда масжидда пичоқбозлик юз берди – БП

3-саҳифа 21778
image

Бугун, 22 декабрь куни соат 09:30 ларда Сурхондаре вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Фуқаро М.Ш. шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1263
Рейтинг: 3
t
×