Сурхондарёда касал аёл терговга олиб кетилгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги шифохонада ётган аёлни прокуратура ва бир нечта ички ишлар ходимлари терговга олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Унда айтилишича, Бойсун тумани Тез ёрдам марказида катта ҳамшира бўлиб ишлайдиган Г.Р. 3 кун аввал, яъни, 2023 йил 5 август куни қамоққа олинган ва прокуратурадаги тергов пайтида ҳушидан кетган. Шу боис у жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ туман прокурори аёлни яна зудлик билан терговга олиб келишларини буюрган. Ички ишлар органи ходимлари буйруққа асосланиб касал аёлни сўроқ қилишга олиб кетган.

Ушбу жараённи тасвирга олган фуқаронинг айтишича, шифохонада ётган аёлга нисбатан адолатсизлик бўлган.

“Муҳтарам Президентимиз, аёлларга бўлган ҳурмат-иззат шуми? Турмаларда одамларнинг ўлиши мана шундай ҳодисалардан кейин бўляпти. Ваҳшийларча олиб кетяпти, наҳот 73 миллион учун бемор аёл мажбурий тарзда олиб кетилса. Менимча, одам ўлдирганда ҳам бундай муносабатда бўлинмайди”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made